Ру En O'z
24 Июнь 2022 1539

Чарос Қаюмова Осиё чемпионатининг кумуш медалини қўлга киритди

Терма жамоамиз Жанубий Кореяда ўтказилаётган таэквондо бўйича Осиё чемпионатида навбатдаги медалини расмийлаштирди. -53 кг вазн тоифаси иштирок этган Чарос Қаюмова мусобақани кумуш медаль билан якунлади.

Қаюмова финалгача йўлни мардонавор босиб ўтди. Бироқ ҳал қилувчи беллашувда эронлик Наҳид Киянчандеҳга имкониятни бой бериб қўйди ва кумуш медаль соҳибасига айланди.

Шу тариқа, қитъа биринчилигининг биринчи кунида жамоамиз 1 та олтин ва 1 та кумуш медалларига сазовор бўлди. Чемпионат доирасида даянга чиқадиган терма жамоамизнинг бошқа вакилларига ҳам улкан зафарлар тилаймиз.

Text to speech