23 Июнь 2022
1271
Халқаро Олимпия кунига IJFдан ажойиб янгилик: Париж-2024 квалификация цикли бошланмоқда!
Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) бугунги Олимпия куни муносабати билан муҳим янгиликни эълон қилди. Унга кўра, эртага старт оладиган Улан-Батор “Катта дубулға” турниридан эътиборан ушбу спорт турида Париж-2024 йўлида рейтинг очколарини жамғариш бошланади.
Халқаро дзюдо федерацияси медиа бўлими вакили Жаҳонгир Тошпўлатовнинг маълум қилишича, бўлажак мусобақада қўлга киритилган очколар 50 фоиз миқдорда янги юритиладиган Олимпия рейтингга киритилади. Яна бир муҳим жиҳати, 6-13 октябрь кунлари Тошкентда ўтказиладиган жаҳон чемпионати ҳам лицензион характерга эга бўлади.
Эслатиб ўтамиз, 24-26 июнь кунлари ўтадиган Улан-Батор “Катта дубулға” турнирида 13 нафар вакилимиз юртимиз шарафини ҳимоя қилишади.