Ру En O'z
23 Июнь 2022 2112

Барчани Халқаро Олимпия куни билан табриклаймиз!

Бугун 23 июнь – Халқаро Олимпия куни. Бундан 128 йил муқаддам, 1894 йил барон Пьер де Кубертен томонидан замонавий Олимпия ўйинларини тиклаш йўлида Халқаро Олимпия қўмитасига асос солинган. Бугунги кунда ушбу байрам тинчлик ва саломатлик элчиси сифатида бутун дунёда кенг нишонланмоқда. Дарвоқе, бу йилги Халқаро Олимпия куни мамлакатимизда 26 июнь санасида “Янги нафас” оммавий югуриш тадбири билан қарши олинади. Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси мамлакатимиздаги Олимпия ҳаракати иштирокчилари ва миллионлаб спортга ошно тутинган юртдошларимизни инсоният тарихидаги ушбу муҳим саналардан бири билан қутлайди. Байрамингиз муборак бўлсин!

Text to speech