Ру En O'z
22 Июнь 2022 1519

Эркин кураш бўйича ўсмирлар жамоамиз умумжамоа ҳисобида учинчи бўлди

Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида спорт курашлари бўйича ўсмирлар (U17) ва ёшлар (U23) ўртасидаги Осиё чемпионати давом этмоқда.

Бугун икки кун давом этган эркин кураш бўйича ўсмирлар тоифасидаги баҳслар ўз якунига етди. Қитъа биринчилигида Латиф Ҳалимов ва Асрор Хўжамуродов мураббийлигидаги 10 нафар ёш иқтидор эгалари юртимиз шарафини ҳимоя қилди.

Якунда улардан 7 нафари шоҳсупага кўтарилди. Курашчиларимиз 2 та кумуш ва 5 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни банд этишди. Бу борада Ҳиндистон терма жамоаси биринчи, Қозоғистон эса иккинчи ўринни эгаллади.

Text to speech