Ру En O'z
22 Июнь 2022 1215

Зуҳриддин Қодировни табриклаймиз!

Бугун қиличбозлик бўйича мустақил Ўзбекистоннинг биринчи жаҳон чемпиони Зуҳриддин Қодиров таваллуд айёмини нишонламоқда.

Зуҳриддин Қодиров 2006 йил Тошкент шаҳрида дунёга келган. 5 йилдан бери қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича шуғулланиб келади. Маҳоратли қиличбозимиз жорий йил БААда ўтган ўсмирлар ўртасидаги дунё биринчилигида ғалаба қозониб, ушбу спорт турида Ўзбекистон учун жаҳон чемпионлигини келтирган биринчи атлетга айланди. Ушбу натижаси эвазига Президентимиз томонидан “Мард ўғлон” давлат мукофоти билан тақдирланган.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Зуҳриддин Қодировни таваллуд куни билан табриклаб, унга узоқ умр ва сиҳат-саломатлик тилаб қолади.

Text to speech