Ру En O'z
21 Июнь 2022 1227

Таэквондочиларимизнинг Осиё чемпионатида иштирок этувчи таркиби аниқ

24-27 июнь кунлари Жанубий Кореянинг Чунчон шаҳрида таэквондо бўйича XXV Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон терма жамоаси 11 нафар спортчи билан иштирок этади.

Ўзбекистон таэквондо WT ассоциациясининг маълум қилишича, мазкур мусобақада Токио-2020 Олимпиадаси чемпиони Улуғбек Рашитов, шунингдек, Никита Рафалович, Светлана Осипова, Чарос Қаюмова каби етакчиларимиз қаторида ёш умидли вакилларимиз ҳам қатнашишади. Осиё чемпионатида иштирок этувчи таэквондочиларимиз рўйхати:

-46 кг: Зарнигор Ҳусниддинова
-49 кг: Динора Мухторова
-53кг: Чарос Қаюмова
-62 кг Феруза Садикова
+73кг: Светлана Осипова
-63 кг: Нияз Пулатов
-68 кг: Улуғбек Рашитов
-74 кг: Жасур Жайсунов
-80 кг: Шуҳрат Салаев
-87 кг: Никита Рафалович
+87кг: Шоҳруҳ Ражабов

Мураббийлар:
Павел Хан
Пахлавон Собиров
Максим Рафалович
Жасур Бойқўзиев

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси бўлажак мусобақада терма жамоамизга омад ва зафарлар тилайди.

Text to speech