Ру En O'z
20 Июнь 2022 1461

"Befit Race" халқаро турнири ўз ғолибларини аниқлади

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги "Amirsoy Resort" дам олиш масканида "Befit Race" мусобақаси бўлиб ўтди. Халқаро турнир мақомида ўтган мазкур старт ўзида 7 мамлакатдан ташриф буюрган 300 нафардан ортиқ спортчиларни жамлади.

Мусобақанинг очилиш маросими ҳам ўзига яраша кўтаринки руҳда ўтди. Унда Осиё Олимпия кенгаши вице-президенти Отабек Умаров, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, Спортни ривожлантириш вазирининг маслаҳатчиси Аваз Каримов, Миллий Паралимпия қўмитаси раиси Мухторхон Ташходжаев ва бошқа расмийлар иштирок этишди. Маросимда сўзга чиққан Аваз Каримов ҳамда Ойбек Касимов Президентимизнинг мамлакатимиз аҳолиси орасида соғлом турмуш тарзи тарғиботини кучайтириш бўйича олиб бораётган сиёсатида бу каби мусобақаларнинг аҳамияти юқори эканини алоҳида таъкидлашди.

Шундан сўнг беллашувларга старт берилди. Унда ҳаваскор ва профессионал атлетлар ўз йўналишларида ғолиблик учун баҳс олиб боришди. 5 ва 8 км масофадан иборат трассада иштирокчиларни бир-биридан қизиқарли ва мураккаб машқлар кутиб турар эди. Якунда қуйидаги қатнашчилар ўз йўналишларида ғолибликни қўлга киритишди:

Sprint men
1-ўрин: Рустам Чориев
2-ўрин: Жавлонбек Яхшибоев
3-ўрин: Элбек Ражабалиев

Sprint woman
1-ўрин: Рузанна Исраелян
2-ўрин: Рената Капкаева
3-ўрин: Аделя Бугакова

Elite men
1-ўрин: Семён Шадрин
2-ўрин: Лев Разуваев
3-ўрин: Владимир Донсков

Elite woman
1-ўрин: Екатерина Дацковская
2-ўрин: Анастасия Феоктиcтова
3-ўрин: Екатерина Воронина

Team sprint
1-ўрин: Миллий гвардия
2-ўрин: “Community force”
3-ўрин: Ички ишлар вазирлиги

Team elite
1-ўрин: “Akhmat”
2-ўрин: “Savage”
3-ўрин: “Buka”.

Text to speech