Ру En O'z
20 Июнь 2022 1181

Осиё чемпионатида яна бир медаль

Ҳиндистонда велоспортнинг трек йўналиши бўйича қитъа биринчилиги давом этмоқда. Бугун ёш спортчимиз София Каримова жамоамизга навбатдаги медални тақдим қилди.

Ёшлар тоифасида очколар бўйича гуруҳ пойгаси дастурида қатнашган Каримова бронза медалига сазовор бўлди. Маҳоратли спортчимиз кескин рақобатда Япония ва Қозоғистон вакилаларидан кейинги натижани қайд этди.

Велоспорт бўйича ОЧ,
Қизлар, очколар бўйича гуруҳ пойгаси
1. Махо Какита (Япония)
2. Елизавета Гринберг (Қозоғистон)
3. София Каримова (Ўзбекистон)

Шу тариқа, спортчиларимизнинг мазкур мусобақадаги медаллари сони иккитага етди. Эслатиб ўтамиз, кечаги дастурда Янина Кускова ҳам шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олган эди.

Text to speech