Ру En O'z
19 Июнь 2022 2481

Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси Осиё кубогининг кумуш медалларига сазовор бўлди

Мамлакатимиз мезбонлик қилган футбол бўйича U23 Осиё кубоги ўз якунига етди. Унда финалгача етиб борган Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси мусобақани иккинчи ўринда якунлади.

Саудия Арабистонига қарши кечган финал беллашуви кескин ва муросасиз курашларга бой бўлди. Иккинчи таймда рақиблар киритган икки гол Саудия Арабистонини мусобақа ғолибига айлантирди.

U23 Осиё кубоги, финал
Ўзбекистон U23 0 – 2 Саудия Арабистони U23
Голлар: Аҳмад Ал Ғамди 49', Фарес Албрикен 74'

Қайд этиш жоиз, мусобақада рақиб жамоаларнинг аксарияти 22-23 ёшли ўйинлардан ташкил топган. 20-21 ёшли футболчилардан тузилиб, Париж-2024 Олимпиадаси йўлланмаси учун тайёрланаётган жамоамизнинг финалгача етиб боргани келажакда кучли авлод вакиллари етишиб чиқаётганидан далолат бермоқда.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Олимпия терма жамоамизнинг мусобақадаги ажойиб иштироки билан Ўзбекистон футбол ассоциацияси, футболчиларимиз ва мураббийлар штабини самимий қутлаб қолади.

Text to speech