Ру En O'z
19 Июнь 2022 194

Велоспортчиларимиз Осиё чемпионатида дастлабки медални қўлга киритишди

Ҳиндистоннинг Нью-Дели шаҳрида велоспортнинг трек йўналишида қитъа биринчилиги бўлиб ўтмоқда. Бугун мусобақада иштирок этаётган жамоамиз дастлабки медалини қўлга киритди.

Аёллар ўртасида индивидуал пойга дастурида баҳс олиб борган Янина Кускова шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олди. Юртдошимиз бронза медали учун кечган пойгада қозоғистонлик рақибасидан устун келди. Ушбу дастурда олтин медаль кореялик спортчига насиб этган бўлса, кумуш медални япониялик атлет ўзиники қилди.

Велотрек бўйича Осиё чемпионати
Аёллар, индивидуал пойга:

1. Жуми Ли (Корея Республикаси)
2. Кие Фукияма (Япония)
3. Янина Кускова (Ўзбекистон)

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech