Ру En O'z
19 Июнь 2022 1970

Ўзбек ва жаҳон спорти афсонаси Оксана Чусовитина 47 ёшда!

Бугун ўзбек ва жаҳон спортининг ёрқин вакили Оксана Чусовитина ўз таваллуд айёмини нишонламоқда.

Оксана Александровна Чусовитина 1975 йил 19 июнь куни Бухоро шаҳрида туғилган. Жаҳонда спорт гимнастикаси тарихида 8 та Олимпия ўйинларида иштирок этган ягона спортчи (1992, 1996, 2000, 2004, 2008, 2012, 2016, 2020). 1992 йил Барселонада ўтган Олимпия ўйинлари олтин медали соҳиби, Пекин-2008 Олимпиадасининг кумуш медаль совриндори. 3 карра жаҳон чемпиони. 

Таяниб сакраш, эркин машқ ва параллель тўсинларда бир неча мураккаб элементлар муаллифи. Осиё ўйинлари ва Осиё чемпионати ғолиби, фаолиятини якунламасдан туриб, гимнастиканинг ривожига қўшган хиссаси учун Халқаро гимнастика шон-шараф залидан ўрин олган ягона спортчи. Шунингдек, у спорт гимнастикасида 8 та Олимпия ўйинларида иштирок этган аёл спортчи сифатида “Гиннеснинг рекордлари” китобига ўз номини ёздириб қўйган.

Оксана Александровна давлатимиз томонидан “Ўзбекистон ифтихори”, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи”, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози” фахрий унвонлари, “Дўстлик”, “Меҳнат шуҳрати”, “Эл-юрт ҳурмати” орденлари билан тақдирланган.

Ўзбекистон Миллий Oлимпия қўмитаси, Ўзбекистон спорт фахрийлари кенгаши Оксана Чусовитинани бугунги таваллуд айёми билан табриклаб, унга узоқ умр, сиҳат-саломатлик ва улкан ғалабалар тилаб қолади.

Text to speech