Ру En O'z
17 Июнь 2022 1414

Федерация раиси Осиё чемпионати совриндорларини тақдирлади

Бугун пойтахтимизда қиличбозлик бўйича “Кучлилар турнири” мусобақаси старт олди. Мусобақанинг очилиш маросимида Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси раиси Мақсуд Абдусаматов иштирок этиб, куни кеча Корея Республикасидан Осиё чемпионатида совриндор бўлиб қайтган жамоамиз вакилларини тақдирлади.

Қитъа биринчилигида совриндор бўлган 4 нафар спортчимиз ва уларнинг мураббийига 10 миллион сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти топширилди.

Маросим якунига етгач турнирга старт берилди. Унда Республикамизнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган 100 нафардан ортиқ спортчи иштирок этмоқда. Бугун регламент бўйича шпага бўйича ғолиб ва совриндорлар аниқлаб олинди. Унда йигитлар ўртасида Мейирхан Тимуров, қизлар баҳсида эса Шаҳзода Эгамбердиева биринчи ўринни қўлга киритди.

“Кучлилар турнири”. Шпага, эркаклар:
1. Мейирхан Тимуров (Навоий)
2. Муҳаммадюсуф Сиддиқов (Тошкент)
3. Сарвар Исломов (Навоий)
3. Аҳмадхон Файзиев (Бухоро)

Қизлар:
1. Шаҳзода Эгамбердиева (МҲСК)
2. Вероника Рожкова (Тошкент)
3. Амалия Альбекова (Тошкент)
3. Наргиза Каримова (Навоий)

Турнир фақат яккалик йўналишида ўтказилмоқда. Эртага рапира қуролида ғолиб ва совриндорлар аниқлаб олинади.

Text to speech