Ру En O'z
15 Июнь 2022 2407

Мухлисларсиз ўйнаган йигитларимиз Японияни мағлуб этиб, бош соврин сари яна бир қадам ташлашди

Диёримиз мезбонлик қилаётган футбол бўйича U23 Осиё кубогида бош соврин учун курашадиган жамоалар номи маълум бўлди. Қувонарлиси, Японияга қарши иккинчи ярим финал жуфтлигида баҳс олиб борган ҳамюртларимиз финал йўлланмасига сазовор бўлдилар.

Тактик курашларга бой бўлган ўйинда вакилларимиз ишончли ҳисобда ғалаба қозонишди. Дастлаб, 60-дақиқада жамоамиз сардори Жасур Жалолиддиновнинг олис масофадан йўллаган ажойиб зарбаси рақиб дарвозаси тўридан жой олди. Ўйин якунланишига саноқли дақиқа қолганида Ҳусайн Норчаев бирга бир вазиятдан унумли фойдаланган ҳолда амалда баҳс тақдирини ҳал қилди.

Футбол бўйича Осиё кубоги, ярим финал
Ўзбекистон U23 – Япония U23 2:0
Голлар: Жасур Жалолиддинов 60', Ҳусайн Норчаев 85'

Шу тариқа, 19 июнь куни “Бунёдкор” стадионида кечадиган финал учрашувида Ўзбекистон ва Саудия Арабистони жамоалари чемпионлик масаласини ҳал қилишади. Ушбу баҳс 18:00 да старт олади.

Text to speech