15 Июнь 2022
1270
Слаломчиларимиз "Троя" ҳавзасида халқаро йиғинга киришишди
Слаломда эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари Прага шаҳрида (Чехия) халқаро ўқув-машғулот йиғинига киришди. “Троя” номли ҳавзада олиб борилаётган машғулотларда слаломчиларимиз жаҳоннинг етакчи спортчилари билан тажриба алмашишмоқда. 30 июнга қадар давом этадиган ушбу йиғин июль ойида Германиянинг Аугсбург шаҳри мезбонлик қиладиган жаҳон чемпионатига тайёргарликнинг муҳим босқичи ҳисобланади.