Ру En O'z
15 Июнь 2022 1245

Нилуфар Зокировани табриклаймиз!

Бугун каноэда эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Нилуфар Зокирова туғилган кунини нишонламоқда.

Нилуфар Обиджон қизи Зокирова 1997 йил 15 июнь куни Тошкент шаҳрида таваллуд топган. 2018 йил Индонезияда ўтган Осиё ўйинларида каноэда эшкак эшиш бўйича жуфтлик баҳсларида Дилноза Раҳматова билан кумуш медални қўлга киритди.

2019 йил августда Венгриянинг Сегед шаҳрида ўтган жаҳон чемпионатида 200 метр масофада кечган жуфтлик баҳсларида Дилноза Раҳматова билан бронза медалига эга чиқди. Ушбу дунё биринчилигидаги юқори натижаси орқали Токио-2020 Олимпия ўйинларига йўлланма олиб, 4 йилликнинг энг нуфузли мусобақасида юртимиз шарафини ҳимоя қилди. Қайд этган натижалари эвазига давлатимиз томонидан “Келажак бунёдкори” медали билан тақдирланган.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Нилуфар Зокировани таваллуд айёми билан муборакбод этиб, унга узоқ умр, сиҳат-саломатлик тилаб қолади.

Text to speech