Ру En O'z
15 Июнь 2022 1695

Ўзбек қиличбозлигининг дарғаси Собиржон Рўзиев 69 ёшда!

Бугун қиличбозлик бўйича ўзбек спортининг афсонавий вакилларидан бири, икки карра жаҳон чемпиони ва Олимпия ўйинларининг кумуш медаль соҳиби Собиржон Рўзиев ўз таваллуд айёмини нишонламоқда.

Собиржон Рўзиев 1953 йил 15 июнь куни туғилган. Собиржон Сабитович қиличбозликнинг рапира йўналиши бўйича Москва-1980 Олимпия ўйинлари финалчиси, икки карра жаҳон чемпиони ҳисобланади. Собиржон ака спортчилик фаолиятини якунлаганидан сўнг Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси раиси (1992-1995), шунингдек, 1995-2003 йиллар мобайнида Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси президенти лавозимида самарали меҳнат қилган.

Фаолияти давомида қайд этган натижалари учун “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи” (1992) фахрий унвони, Ўзбекистон Республикаси Фахрий ёрлиғи (1994) билан тақдирланган.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси, Спорт фахрийлари кенгаши Собиржон Рўзиевни бугунги таваллуд айёми билан табриклаб, у кишига узоқ умр, сиҳат-саломатлик тилаб қолади.

Text to speech