Ру En O'z
15 Июнь 2022 2236

Оғир атлетикачиларимиз Мексикадаги дунё биринчилигини 3 та медаль билан бошлашди

Мексиканинг Леон шаҳрида ўтказилаётган оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида терма жамоамиз дастлабки медалларига сазовор бўлди.

-73 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган Диёрбек Эрматов 3 бор шоҳсупага кўтарилди. Ҳамюртимиз ўзининг севимли даст кўтариш машқида қозоғистонлик Едиге Емберди билан муросасиз рақобат олиб борди. Афсуски, ушбу курашда полвонимиз 1 кг тафовут билан имкониятни бой бериб қўйди. Силтаб кўтариш машқида жаҳон рекордини қайд этган Емберди рақобатчиларини катта фарқ билан ортда қолдирди. Ушбу машқда Эрматов бронза, икки курашда эса кумуш медали билан тақдирланди.

Оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасида ЖЧ
Йигитлар, -73 кг:

1. Едиге Емберди (Қозоғистон) – 306 (134+172) кг
2. Диёрбек Эрматов (Ўзбекистон) – 290 (133+157) кг
3. Браян Ибанес (Канада) – 288 (132+156) кг

Text to speech