Ру En O'z
14 Июнь 2022 1298

Икки нафар футбол фидоийси расман Ўзбекистон спорт фахрийлари қаторига кирди

Бугун спортимизнинг таниқли фахрийлари бир даврада жам бўлишди. Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасида ўтган учрашувда мамлакат спорт фахрийлари кенгаши раиси Баҳодир Махситов бошчилигидаги спортимиз дарғалари иштирок этишди.

Фахрийларимиз суҳбат давомида ҳукуматимиз томонидан ушбу соҳани янада ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишлар, ёшлар учун яратилган шароитлар ҳақида суҳбатлашишар экан, атлетларимиз бундан унумли фойдаланган ҳолда халқаро майдонда юрт шаънини муносиб ҳимоя қилишлари зарурлигини таъкидлашди.

Ушбу йиғилиш яна икки нафар спортимиз фидоийсига “Ўзбекистон спорт фахрийси” кўкрак нишонини топшириш тадбирига уланиб кетди. Унда таниқли футбол мутахассислари, узоқ йиллар ўзбек футболига бир қатор истеъдодли ўйинчиларни етиштириб берган Ботирхон ва Юсупжон Ибрагимовлар кўкрак нишонларини қабул қилиб олишди.

Учрашув якунида фахрийларимиз мамлакатимиз спорти учун ҳамиша қўлларидан келган ёрдамни аямасликка тайёр эканини билдиришди.

Text to speech