Ру En O'z
14 Июнь 2022 2268

Қиличбозларимиз Осиё чемпионатини кумуш медаль билан якунлашди

Сеул шаҳрида давом этаётган қиличбозлик бўйича қитъа биринчилигида ҳамюртларимиз иштирокларини якунлашди. Қувонарлиси, унда юртимиз шарафини ҳимоя қилган шпагачи йигитларимиз кумуш медални қўлга киритишди.

Маълум қилганимиздек, финалда жамоамиз мезбон Корея Республикаси вакилларига қарши майдонга тушишди. Қизиқарли ва муросасиз кечган беллашув 38:35 ҳисобида кореялик қиличбозларнинг ғалабаси билан якунланди.

Қайд этиш жоиз, шу тариқа қиличбозларимиз илк бор финал босқичида иштирок этишди. Бу эса жамоамиз учун келгусида кутиб турган финаллар олдидан катта тажриба бўлди. Ўз навбатида, ҳамюртларимиздан кейинги мусобақаларда янги ғалаба ва олтин медаллар кутиб қоламиз.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси шпагачиларимизнинг қўлга киритган ушбу муваффақияти билан Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси, спортчиларимиз ва мураббийлар штабини, мухлисларимизни самимий табриклаб қолади.

Text to speech