14 Июнь 2022
1443
Сервер Ибрагимов – Париж-2024нинг илк лицензиати!
Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 Олимпия ва Паралимпия ўйинларига дастлабки йўлланмасини Франциянинг Шатору шаҳрида қўлга киритди. Пара ўқ отиш бўйича ўтказилган Жаҳон кубогида Сервер Ибрагимов муваффақиятли иштирок этиб, учинчи бор Паралимпия ўйинларида қатнишиш ҳуқуқини қўлга киритди. Эътиборлиси, ушбу спортчимиз Токио-2020 циклида ҳам Паралимпиячиларимизнинг илк лицензиясига муаллифлик қилган эди.