Дзюдочиларимизнинг мўғул диёрига борадиган таркиби маълум
24-26 июнь кунлари Мўғулистон пойтахти Улан-Батор шаҳрида дзюдо бўйича “Катта дубулға” туркумига кирувчи мусобақа бўлиб ўтади. Ўзбекистон дзюдо федерацияси мазкур турнирда иштирок этадиган жамоамиз таркибини эълон қилди.
Таркибда Токио-2020 совриндори Давлат Бобонов, шунингдек, Олимпиада қатнашчилари Диёра Келдиёрова, Сардор Нуриллаев, Гулноза Матниязова, узоқ танаффусдан сўнг татамига қайтаётган Бекмурод Олтибоев каби етакчилар қатори бир нечта ёш вакилларимизни ҳам учратиш мумкин. Тўлиқ таркиб:
-60 кг: Кемран Нуриллаев
-66 кг: Раҳимжон Субҳонов
-66 кг: Сардор Нуриллаев
-73 кг: Шаҳрам Аҳадов
-73 кг: Обидхон Нўмонов
-81 кг: Рамазон Аллабердиев
-90 кг: Давлат Бобонов
+100 кг: Бекмурод Олтибоев
-52 кг: Диёра Келдиёрова
-57 кг: Нилуфар Ермаганбетова
-63 кг: Севинч Исоқова
-70 кг: Гулноза Матниязова
-70 кг: Шоҳиста Назарова