Ру En O'z
14 Июнь 2022 1573

Ажойиб! Қиличбозларимиз илк бор Осиё чемпионати финалида!

Корея Республикасининг Сеул шаҳрида қиличбозлик бўйича Осиё чемпионати давом этмоқда. Бугун шпага дастурида жамоавий йўналишда беллашаётган йигитларимиз илк бор қитъа биринчилиги финалига йўл олишди.

Мусобақани Қувайт устидан қозонилган ғалаба билан бошлаган йигитларимиз чорак финалда Қозоғистон, ярим финалда таркиби Токио-2020 чемпионларидан иборат Япония терма жамоасини мағлубиятга учратишди. Энди улар олтин медаллар учун мезбонларга қарши баҳс олиб боришади.

Қиличбозлик бўйича Осиё чемпионати
Эркаклар, жамоавий шпага

Саралаш: Ўзбекистон – Қувайт 45:27
Чорак финал: Ўзбекистон – Қозоғистон 42:40
Ярим финал: Ўзбекистон – Япония 36:35
Финал: Ўзбекистон – Корея Республикаси

Жамоамиз таркиби: Роман Александров, Файзулла Алимов, Нодирбек Мўминов, Жавоҳир Нурматов.

Қайд этиш жоиз, шу тариқа қиличбозлик спортида ўзбекистонлик атлетлар илк бор Осиё чемпионати финалига йўл олишмоқда. Бунга фақат Роман Александров 2014 йил бронза медалига сазовор бўлган. Бўлажак финал дастурида ҳам йигитларимиздан ғалаба кутиб қоламиз!

Text to speech