Ру En O'z
13 Июнь 2022 1324

Слаломчиларимиз халқаро йиғинга жўнаб кетишди

Слаломда эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бугун халқаро ўқув-машғулот йиғинида иштирок этиш учун Прагага йўл олди. Чехия пойтахтида олиб бориладиган машғулотлар 30 июнга қадар давом этади.

Ушбу йиғин жорий йилнинг 19-31 июль кунлари Германиянинг Аугсбург шаҳрида бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига тайёргарлик вазифасини ўтаб беради. Йиғинга айнан Прага шаҳри танлаб олинишига сабаб у ердаги канал бўлажак дунё биринчилиги ўтадиган ҳавза билан ўхшаш. Шу боис кўплаб мамлакат вакиллари қатори ҳамюртларимиз ҳам Чехияда тайёргарлик босқичини олиб боришади. Йиғинга йўл олган таркибимиз:

С1: Алибек Темиргалиев, Абубакр Буканов
К1: Жонибек Темиргалиев, Баркамол Мирзаҳамдамов.
Бош мураббий: Рустам Рўзиев
Мураббий: Иззатилла Раҳматуллаев
Халқаро мутахассис: Павел Смирнов

Text to speech