Ру En O'z
13 Июнь 2022 1030

Стенддан отиш бўйича терма жамоамиз Конья Гран-присига тайёрланмоқда

Конья яна эътиборимиз марказида. 13-22 июнь кунлари Туркиянинг ушбу шаҳрида стенддан отиш бўйича Гран-при турнири бўлиб ўтади. Унда ҳамюртларимиз ҳам дунёнинг энг кучли мерганлари қатори медаллар учун кураш олиб боришади.

Турнирда терма жамоамиз икки йўналишда иштирок этади. Тимур Еналиев трап йўналишида, Бекзод Абдураҳимов, Руслан Утаганов ва Беҳруз Шарапов айлана стенд (скит) дастурида қатнашади.

15-16 июнь кунлари Т.Еналиев медаллар учун кураш олиб борса, 19-20 июнда скитчиларимиз ўз маҳоратларини намойиш этадилар. Ҳозир Тимур Еналиев Коньяга етиб борган ва сўнгги тайёргарлик машқларини олиб бормоқда.

Text to speech