Ру En O'z
13 Июнь 2022 1511

Ўзбек оғир атлетикасининг янги “қалдирғоч”лари парвозга шай

Айни кунларда Мексиканинг Леон шаҳрида ўсмирлар ўртасида оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. 40 га яқин мамлакатдан 200 нафардан ортиқ спортчи иштирок этаётган мазкур мусобақада терма жамоамиз вакиллари ҳам юртимиз шарафини ҳимоя қилишади.

Ўзбекистон оғир атлетика федерациясининг маълум қилишича, тажрибали мураббий Нурулло Тоғаев бошчилигида 4 нафар спортчимиз жаҳон чемпионати медаллари учун кураш олиб боради. 18 июнга қадар давом этадиган дунё биринчилигида ҳамюртларимизнинг иштироки қуйидаги саналарга белгиланган:

14 июнь: Диёрбек Эрматов (-73 кг), 22:00;
16 июнь: Нигора Сувонова (-76 кг), 01:00;
17 июнь: Аброрбек Маъруфбеков (-96 кг), 04:00;
18 июнь: Қудратбек Салимжонов (-102 кг), 04:00.

Дастурлар Тошкент вақти билан кўрсатилган.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси бўлажак мусобақада иштирок этадиган барча спортчиларимизга омад ва ғалабалар тилаб қолади.

Text to speech