Ру En O'z
12 Июнь 2022 1292

Татьяна Маматқулова ҳамда Саида Маҳмудовани табриклаймиз

Бугун Ўзбекистон Rowing & Canoe федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Татьяна Маматқулова ҳамда стол тенниси бўйича таниқли мураббий Саида Маҳмудова таваллуд айёмларини нишонлашмоқда.

Татьяна Абдураҳмоновна Маматқулова 1963 йил 12 июнь куни туғилган. 1994-2013, 2014-2018 йиллар оралиғида Ўзбекистон Rowing & Canoe федерацияси бош котиби лавозимида фаолият олиб борган. Ушбу давр мобайнида федерация бошқарув соҳасидан ташқари халқаро майдонда юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган кўплаб байдаркачиларни тарбиялаган. 2018 йилдан Ўзбекистон Rowing & Canoe федерацияси раисининг биринчи ўринбосари сифатида самарали фаолият олиб бормоқда. Кўплаб истеъдодли шогирдларни тарбиялаб бергани учун давлатимиз томонидан “Ўзбекистон Республикасиза хизмат кўрсатган мураббий” фахрий унвони билан тақдирланган.

Саида Маҳмудова 1984 йил 12 июнь куни Тошкентда таваллуд топган. Узоқ йиллар давомида аввал ёшлар, сўнг катталар жамоасида Осиё ўйинлари ва қитъа чемпионати, жаҳон чемпионати каби мусобақаларда мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилиб келган. Узоқ йиллар Ўзбекистон стол тенниси федерацияси раиси сифатида фаолият юритди. Спортимиз ривожига қўшган ҳиссалари учун давлатимиз томонидан “Дўстлик” ордени билан тақдирланган.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси бугун туғилган кунини нишонлаётган Татьяна Маматқулова ҳамда Саида Маҳмудовани табриклаб, уларга узоқ умр, сиҳат-саломатлик тилаб қолади.

Text to speech