Ру En O'z
12 Июнь 2022 1490

Ўзбекистон Қаҳрамони Қувондиқ Саноқулов 65 ёшда!

Бугун нафақат мамлакатимиз иқтисодиёти, балки спорт соҳасида ҳам ривожланишида улкан ҳисса қўшиб келаётган давлат ва жамоат арбоби Қувондиқ Саноқулов таваллуд айёмини нишонламоқда. 

Қувондиқ Саноқулович Саноқулов 1957 йил 12 июнь куни туғилган. Тошкент политехника институтини тугатган ёш металлург кейинчалик техника фанлар доктори, Ўзбекистон Қаҳрамони даражасига кўтарилди. Қувондиқ Саноқулович Олмалиқ ва Навоийдаги кон-металлургия комбинатларида раҳбар, туман ҳокими, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари каби лавозимларда фаолият олиб борган. Ҳозирда “Навоий кон-металлургия комбинати”нинг бош директори, Олий Мажлис Сенатори, Ўзбекистон сузиш федерацияси раиси сифатида ишламоқда. Юртимиз тараққиётига қўшган ҳиссаси учун “Дўстлик” ва “Фидокорона хизматлари учун” орденлари, "Ўзбекистон Қаҳрамони" фахрий унвони ва “Олтин юлдуз” медали билан тақдирланган. 

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Қувондиқ Саноқуловни бугунги таваллуд куни билан табриклаб, у кишига узоқ умр, сиҳат-саломатлик тилаб қолади.

Text to speech