Ру En O'z
11 Июнь 2022 1823

Бир ўйинчи кам бўлиб ҳаракат қилган ёшларимиз иродали ғалаба билан ярим финалга йўл олишди

Мамлакатимизда ўтаётган футбол бўйича Осиё кубоги чорак финал доирасидан ўрин олган иккинчи баҳс якунланди. Унда Ироқ U23 жамоасига қарши майдонга чиққан ҳамюртларимиз пенальтилар сериясида ғалаба қозонишди.

Биринчи таймнинг дастлабки дақиқаларида 1 киши кам бўлиб қолганига қарамай, Темур Кападзе шогирдлари бутун баҳс давомида ажойиб ўйин намойиш этишди. Асосий ва қўшимча дақиқаларда 2:2 ҳисоби қайд этилгач, ғолиб номи пенальтилар сериясида аниқланди. “Лотерея”да омад биз томонда бўлди ва ярим финалга йўл олдик.

Футбол бўйича U23 Осиё кубоги, чорак финал
Ўзбекистон 2 – 2 Ироқ (пен. б.: 3:2)
Голлар: Жасур Жалолиддинов 45+6 ', Х.Аммар (автогол) 50 ' – Рамазан Вака 19 ' Аммар Ғолиб 68 '

Энди Олимпиячиларимиз ярим финалда Корея Республикаси ва Япония жамоалари ўртасидаги баҳс ғолибига қарши тўқнаш келишади. Ушбу баҳс 15 июнь куни “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтади.

Text to speech