Ру En O'z
11 Июнь 2022 1089

Муроджон Холмуродов 40 ёшда!

Бугун велоспорт бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Муроджон Холмуродов таваллуд айёмини нишонламоқда.

Муроджон Холмуродов 1982 йил 11 июнь куни Хоразм вилояти Гурлан туманида дунёга келган. Кўп йиллар давомида нуфузли мусобақаларда мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб келмоқда. 2013 йил Ҳиндистоннинг Нью-Деҳли шаҳрида ўтказилган Осиё чемпионатининг икки карра ғолиби, 2011 ва 2019 йилги қитъа биринчиликлари совриндори. Спортчимиз 2018 йил Индонезияда ўтказилган Осиё ўйинларида шосседа ўтказилган индивидуал вақт пойгасида кумуш медални қўлга киритган. Лондон-2012 ва Токио-2020 Олимпия ўйинларида шосседаги гуруҳ пойгаси дастурларида иштирок этган.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси спортчимизни бугунги таваллуд айёми билан табриклаб, унга узоқ умр ва сиҳат-саломатлик тилаб қолади.

Text to speech