Ўзбекистон этноспорт ассоциацияси халқаро конфедерация аъзолигига қабул қилинмоқда
Айни кунларда Туркиянинг Истанбул шаҳрида V этноспорт маданият фестивали бўлиб ўтаётгани ҳақида хабар берган эдик. Фестиваль доирасида Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазири Адҳам Икрамов ҳамда Бутунжаҳон этноспорт конфедерацияси раиси жаноб Нажмиддин Билол Эрдўғон ўртасида расмий учрашув ташкил этилди.
Учрашув давомида жаноб Нажмиддин Билол Эрдўғонга Ўзбекистон миллий спорт турлари ва халқ ўйинлари энциклопедияси тақдим этилди. Таъкидлаш керак, ушбу энциклопедия халқаро конфедерация раҳбариятида ижобий таассурот қолдирди. Шундан сўнг, Ўзбекистон этноспорт ассоциацияси ҳамда Бутунжаҳон этноспорт конфедерацияси ўртасида меморандум имзоланди.
Ушбу меморандум асосида миллий ассоциациямиз халқаро конфедерацияга аъзолик юзасидан ариза топширди.