Ру En O'z
10 Июнь 2022 1050

Элнур Абдураимовни табриклаймиз!

Бугун таниқли боксчимиз, жаҳон чемпионати совриндори Элнур Абдураимов ўз таваллуд айёмини нишонламоқда.

Элнур Абдураимов 1994 йил 10 июнь куни Тошкент вилоятида туғилган. 2015 йил Қатарда ўтказилган бокс бўйича жаҳон чемпионатининг -60 кг вазн тоифаси бронза медали соҳиби. Боксчимиз ҳисобида Осиё чемпионатининг олтин ва бронза медаллари ҳам мавжуд. Ҳамюртимиз профессионал боксда 9 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Токио-2020 Олимпия ўйинларида -63 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилди.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси боксчимизни таваллуд куни билан табриклаб, унга узоқ умр, сиҳат-саломатлик ва улкан зафарлар тилаб қолади.

Text to speech