Ру En O'z
9 Июнь 2022 1610

IJF мутасаддилари жаҳон чемпионатига тайёргарликни кўздан кечиришди

Маълумки, 6-13 октябрь кунлари пойтахтимиз дзюдо бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади. Саккиз кун давомида дунёнинг энг кучли дзюдочилари «Ҳумо Арена» татамиларида жаҳон чемпионати медаллари ҳамда қимматли рейтинг очколари учун ўзаро беллашадилар. Айни пайтда юртимизда илк бор ташкил этилаётган бўлажак дунё биринчилигига катта тайёргарлик ишлари олиб бориляпти.

Хусусан, бугун Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) мутасаддилари жаҳон чемпионати ўтказилувчи «Ҳумо Арена»ни кўздан кечиришди. IJF бош рефери директори Армен Багдасаров ва ташкилот Спорт қўмитаси котиби Абдулла Мурадов асосий беллашувлар ҳамда машғулот ўтказиладиган зал, кийиниш-ечиниш хоналари, матбуот анжумани, флеш интервью учун мўлжалланган микст-зона ва мусобақага хизмат қиладиган бошқа объектлар билан яқиндан танишишди.

IJF мутасаддилари Ўзбекистон дзюдо федерацияси қошида тузилган Ишчи гуруҳга ўз тавсияларини беришди.

Text to speech