9 Июнь 2022
1344
Дарья Резниченко Эспоода биринчи бўлди
Енгил атлетикачиларимизнинг Европа майдонларидаги муваффақиятли иштироки давом этади. Токио-2020 иштирокчиси Дарья Резниченко бу гал Финляндиянинг Эспоо шаҳрида ўтган турнирда ғалаба қозонди.
“Espoo Motonet GP” мусобақасида атлетимиз узунликка сакраш дастурида қатнашди. Ўзининг иккинчи уринишда Дарья 6,20 метр натижа қайд этди. Мусобақада иштирок этган ҳеч бир спортчи ушбу натижани яхшилай олмади ва ҳамюртимиз турнир ғолибига айланди.
“Espoo Motonet GP” турнири
Узунликка сакраш, аёллар
1. Дарья Резниченко (Ўзбекистон) – 6,20
2. Жессика Кахара (Финляндия) – 6,08
3. Сага Ваннинен (Финляндия) – 6,07