Ру En O'z
8 Июнь 2022 1052

Камондан отиш бўйича мамлакат чемпионатига старт берилди

Бугун Республика Олимпия ва Паралимпия захиралари коллежида камондан отиш ва пара камондан отиш бўйича Ўзбекистон чемпионати бошланди.

Мусобақанинг тантанали очилиш маросимида Спортни ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси, Миллий Гвардия қўмондонлиги ҳамда Ўзбекистон Камондан отиш федерацияси раҳбарияти иштирок этди.

Маълумот учун, 11 июнга қадар давом этадиган ушбу мамлакат биринчилигида 60 нафардан ортиқ соғлом атлетлар қатори Республикамизнинг турли ҳудудларидан 20 нафарга яқин жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган спортчилар иштирок этиши кўзда тутилган.

Text to speech