Ру En O'z
8 Июнь 2022 1348

Қорақалпоғистон спорти Спортни ривожлантириш вазири нигоҳида

Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириши вазири Адҳам Икрамов бошчилигидаги Ишчи гуруҳ ҳудудларда спортни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишишда давом этмоқда.

Навбатдаги манзил Қорақалпоғистон Республикаси бўлиб, ташриф доирасида ҳудудда спортни ривожлантириш борасида эришилаётган ютуқлар билан бир қаторда соҳада мавжуд камчиликлар ҳам атрофлича таҳлил қилинди.

Ўрганишлар давомида жорий йил 23 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар юзасидан масъуллар билан тушунтириш ишлари олиб борилди.

Нукус Олимпия захиралари коллежига ташриф давомида бу ерда таҳсил олаётган ёш спортчилар билан мулоқот ташкил этилди. Вазир улар билан самимий суҳбатлашиб, ёш кадрларни қийнаётган муаммо ва камчиликларни ўрганди.

Эслатиб ўтамиз, вазир бошчилигидаги ишчи гуруҳ бунгача Хоразм, Андижон, Фарғона, Наманган, Жиззах ва Сирдарё вилоятларига ҳам ташриф буюриб, ҳудудларда спорт соҳаси ривожига қаратилаётган эътибор ва ёшларга яратиб берилаётган имкониятлар билан яқиндан танишган эди.

Text to speech