Ру En O'z
7 Июнь 2022 1839

Ўзбекистон ўз гуруҳида биринчи ўрин билан чорак финалга йўл олди

Футбол бўйича Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси мамлакатимизда ўтказилаётган U23 Осиё кубоги гуруҳ босқичидаги иштирокини муваффақиятли якунлади. Сўнгги турда Эронга қарши баҳс олиб борган ёшларимиз 1:1 ҳисобини қайд этишди.

Учрашувнинг 22-дақиқасида Отабек Жўрақўзиев ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Иккинчи бўлимда бор эътиборини ҳужумга қаратган эронликлар 62-дақиқада ўз мақсадларига етишишди. Гол муаллифи Ария Юсуфий. Ўйиннинг қолган қисмида дарвозаларга бошқа тўп киритилмади ва жамоалар ўз ҳисобларига 1 очкодан қўшиб қўйишди.

U23 Осиё кубоги
Ўзбекистон 1 – 1 Эрон
Голлар: Отабек Жўрақўзиев 22' – Ария Юсуфий 62'

Шу тариқа, “А” гуруҳида 7 очко жамғарган Темур Кападзе шогирдлари 1-ўрин билан чорак финалга йўл олдилар. Маълум қилганимиздек, йигитларимиз ярим финал чиптаси учун 11 июнь куни Ироқ жамоасини мағлуб этиши керак.

Гуруҳдаги иккинчи учрашувда 0:2 ҳисобида ортда қолаётиб, ажойиб камбэк уюштирган Туркманистон 4 очко тўплаган ҳолда 2-ўринни қўлга киритди. Уларнинг чорак финалдаги рақиби “В” гуруҳи ғолиби Австралия бўлади.

Text to speech