Ру En O'z
7 Июнь 2022 1204

Олимпиячиларимизнинг чорак финалдаги рақиби аниқ

Диёримизда ўтказилаётган футбол бўйича U23 Осиё кубогида 3-тур баҳслари ўтказилмоқда. Ҳозиргина якунланган “В” гуруҳи беллашувларидан сўнг ёшларимизнинг чорак финалдаги рақиби маълум бўлди.

Хабарингиз бор, Темур Кападзе шогирдлари 2-турдан сўнг муддатидан аввал “А” гуруҳи пешқадамлигини ҳал қилиб бўлган эди. Регламентга кўра, ёшларимиз “В” гуруҳида иккинчи ўринни қўлга киритган жамоа билан чорак финалда тўқнаш келади. Бугун ўтказилган баҳслардан сўнг қўшни квартетда Ироқ ёшлар терма жамоаси иккинчи ўрин билан плей-офф йўлланмасига сазовор бўлди.

Маълумот учун, Ўзбекистон ва Ироқ U23 терма жамоаларининг ярим финал йўлидаги баҳси 11 июнь куни соат 21:00 да “Пахтакор” марказий стадионида старт олади.

Text to speech