Ру En O'z
7 Июнь 2022 1481

Аббос Атоевни табриклаймиз!

Бугун ўзбек боксининг яқин ўтмишдаги юлдузи, Бухоро фарзанди Аббос Атоев ўз туғилган кунини нишонламоқда.

Аббос Атоев 1986 йилнинг 7 июнида Бухоро вилояти Вобкент туманида туғилган. Бокс бўйича 2007 ва 2009 йилларда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатларининг олтин медаль соҳиби. Шунингдек, у 2007 йилда Осиё чемпионати ғолиби бўлган. 2010 йилги Осиё ўйинларида кумуш медаль, 2012 йил Лондонда бўлиб ўтган Олимпиадада бронза медалини қўлга киритган. Ушбу натижалари эвазига “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи”, “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвонлари билан тақдирланган.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси боксчимизни бугунги айём билан табриклаб, унга узоқ умр ва сиҳат-саломатлик тилаб қолади.

Text to speech