Ру En O'z
7 Июнь 2022 1141

Қиличбозларимиз Осиё чемпионатида иштирок этишади

10-15 июнь кунлари Жанубий Кореянинг Сеул шаҳрида қиличбозлик бўйича катталар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Қитъамизнинг энг моҳир қиличбозлари жам бўладиган мусобақада ҳамюртларимиз ҳам қатнашишади.

Терма жамоа мураббийлар штаби мазкур мусобақага шпага бўйича эркаклар жамоаси ва сабля дастурида 1 нафар спортчимизни олиб боришни ихтиёр этди. Ўзбекистон қиличбозлик федерациясининг маълум қилишича, йигитларимиздан Роман Александров, Файзулла Алимов, Нодирбек Мўминов, Жавоҳир Нурматов юртимиз шарафини ҳимоя қилса, сабляда Паола Плиего медаллар учун курашади.

Регламентга кўра, қиличбозларимиз 11 июнь куни шпага, 12 июнда эса сабля бўйича бўйича яккалик, 14 июнда шпагадаги жамоавий дастурларда иштирок этишади

Text to speech