Ру En O'z
7 Июнь 2022 1378

Токио-2020 Олимпиадаси совриндори Давлат Бобонов 25 ёшда!

Бугун дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Давлат Бобонов туғилган кунини нишонламоқда.

Давлат Бобонов 1997 йил Навоий вилоятида дунёга келган. Самарқанд дзюдо мактаби тарбияланувчиси. Курашчилар оиласида туғилган Бобонов ўз ҳаётини дзюдо билан боғлади ва ушбу спорт турида ёшлар ўртасида Осиё чемпионати (2016), Тошкент Гран-приси (2016) ва Дюсселдорф “Катта дубулға” (2020) турнирлари ғолибига айланди. 2020 йил Ўзбекистоннинг энг яхши спортчиси деб топилган. 2021 йил дзюдочимиз учун янада улкан муваффақиятларга бой бўлди. Бобонов дастлаб Қирғизистонда ўтган Осиё чемпионатида олтин, Будапешт мезбонлик қилган жаҳон чемпионатида кумуш, Токио-2020 Олимпия ўйинларида эса бронза медалларини қўлга киритди. Эришган муваффақиятлари эвазига давлатимиз томонидан “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи” фахрий унвони билан тақдирланган.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси дзюдочимизни бугунги таваллуд айёми билан табриклайди. Полвонимизга узоқ умр, сиҳат-саломатлик ва улкан зафарлар тилаб қолади.

Text to speech