Ру En O'z
6 Июнь 2022 1832

Уч нафар ёш дзюдочимиз Европа очиқ чемпионатида совриндор бўлди

Австриянинг Грас шаҳрида дзюдо бўйича ёшлар ўртасида Европа очиқ чемпионати бўлиб ўтди. Ушбу нуфузли мусобақада Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ҳам иштирок этиб, якунда 3 та бронза медалини қўлга киритди.

Қизларимиздан Ҳалимажон Қурбонова (-48 кг) ҳамда Шукуржон Аминова (-57 кг), шунингдек, йигитларимиздан Жаҳонгир Маматраҳимов (-90 кг) турнирда бронза медалига сазовор бўлишди.

-48 кг: Ҳалимажон Қурбонова
-57 кг: Шукуржон Аминова
-90 кг: Жаҳонгир Маматраҳимов

Мусобақада иштирок этган терма жамоамизнинг бошқа вакилларидан Муҳаммадқодир Мансуров (-100 кг) ва Исломбек Равшанқулов (+100 кг) 5-ўринни банд этган бўлса, Ирисхон Қурбонбоева (-78 кг) 7-ўрин билан кифояланди.

Text to speech