Ру En O'z
5 Июнь 2022 1316

Турсуной Раҳимова ҳамда Шерзод Мамутовни табриклаймиз!

Бугун Токио-2020 Олимпия ўйинларида терма жамоамиз шарафини ҳимоя қилган икки вакилимиз Турсуной Раҳимова ҳамда Шерзод Мамутов таваллуд кунини нишонлашмоқда.

Турсуной Фарҳод қизи Раҳимова 1997 йил 5 июнь куни Тошкент вилоятида туғилган. 2015 йилдан терма жамоамиз таркибида бир қатор халқаро мусобақаларда муваффақият қозониб келмоқда. Бир нечта Осиё ва жаҳон чемпионатлари, шунингдек, ўтган йили Токио шаҳри мезбонлик қилган Олимпия ўйинларида юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган. Олимпиададан сўнг, давлатимиз томонидан "Жасорат" медали билан тақдирланган.

Шерзод Азаматович Мамутов 2002 йил 5 июнь куни Қорақалпоғистон Республикасида туғилган. Дастлаб Нукус шаҳрида Даурбек Жиемуратов қўл остида қиличбозлик сир-асрорларини ўргана бошлади. Спортчимиз 2018 йил терма жамоа таркибига жалб қилинган. Шу йилнинг ўзида сабля бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг жамоавий йўналишида кумуш, бир йил ўтгач Иорданиядаги қитъа биринчилигида эса бронза медалини қўлга киритди.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ҳар икки спортчимизни бугунги айём билан табриклаб, уларга узоқ умр, сиҳат-саломатлик ва улкан ғалабалар тилаб қолади.

Text to speech