Николас Кордова: “Энди бор эътиборимизни кейинги ўйинга қаратамиз”
Қатар ва Ўзбекистон Олимпия терма жамоалари ўртасидаги “А” гуруҳи 2-тур учрашувидан сўнг қатарликлар бош мураббийи Николас Кордова учрашув ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
“Учрашув бошида киритилган тезкор гол барча режаларимизни ўзгартириб ташлади. Ўзбекистон бугун ҳақиқатда кучли ўйнади. Узун паслар ва бўш зоналардан фойдаланишда рақибларимиз устунлик қилишди. Голларнинг кетма-кет киритилиши ҳам ҳар томонлама салбий таъсир ўтказди. Бугун мезбонлар ажойиб учрашув ўтказдилар. Футболда шундай ўйинлар ҳам бўлиб туради. Энди бор эътиборимизни кейинги ҳал қилувчи баҳсга қаратамиз. Унда бор кучимизни бериб ғалаба қозонишга, плей-офф босқичига чиқишга ҳаракат қиламиз, – деди қатарликлар мураббийи.
– Учрашув давомида деярли ҳар бир аниқ зарба гол бўлди. Бунда дарвозабонингизни айблайсизми?
– Йўқ, бундай демаган бўлар эдим. Бу бир ўйинчига боғлиқ бўлмаган вазият. Майдонда нима содир бўлган бўлса, барчасида қолган ўйинчиларнинг таъсири бор.