Ру En O'z
4 Июнь 2022 2024

Мусобақа тарихида энг йирик ғалабага эришган йигитларимиз чорак финал масаласини муддатидан аввал ҳал қилишди

Мамлакатимизда ўтказилаётган футбол бўйича U23 Осиё кубогида Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси иккинчи учрашувини ўтказди. Қатарга қарши кечган баҳсда вакилларимиз йирик 6:0 ҳисобида ғалаба қозониб, муддатидан аввал чорак финал йўлланмасини қўлга киритишди.

Учрашув бошида Жасур Жалолиддиновнинг киритган голи рақибларнинг ўйин олдидан тузган режасини издан чиқариб юборди. Шундан сўнг ҳимоядаги бўшлиқлардан унумли фойдаланган вакилларимиз баҳс давомида яна 5 марта рақиб дарвозасини ишғол қилишди.

U23 Осиё кубоги
“А” гуруҳи, 2-тур

Ўзбекистон – Қатар 6:0
Голлар: Жасур Жалолиддинов 5, Ҳожимат Эркинов 20, Ҳусайн Норчаев 45+2, Улуғбек Ҳошимов 60, Айман (автогол) 63, Русланбек Жиянов 67.

Қайд этиш жоиз, бу мусобақа тарихидаги (U23 турнирида) энг йирик ғалаба бўлди. Энди жамоамиз учинчи тур учрашувини 7 июнь куни Эронга қарши Қаршида ўтказади. Гуруҳнинг нариги учрашувида эронликлар Туркманистон ёшларига 1:2 ҳисобида имкониятни бой беришди.

Text to speech