Ру En O'z
4 Июнь 2022 620

Шарофиддин Болтабоевда ҳам ғалаба!

Маҳоратли полвонимиз Шарофиддин Болтабоев (-81 кг) Тбилиси шаҳрида ўтаётган “Катта дубулға” турнирида бронза медалига сазовор бўлди. Ҳамюртимиз муросасиз кечган баҳсда озарбайжонлик Зелим Ткаевни мағлубиятга учратди. Бу билан ҳамюртимиз жаҳон рейтинги учун ўз ҳисобига 500 очкони ҳам қўшиб қўймоқда.

Бу терма жамоамизнинг мусобақадаги иккинчи бронза медали бўлди. Эртага курашадиган оғир вазнли полвонларимизга ҳам омад тилаймиз!

Text to speech