Ру En O'z
3 Июнь 2022 1360

Паралимпия спорт клубларининг тайёргарлик режалари кўриб чиқилди

Бугун Миллий Паралимпия қўмитасида Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинлари ҳамда бошқа нуфузли халқаро мусобақаларга тайёргарлик стратегияси мавзусида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда қўмита раиси ўринбосари О.Эргашев, Бош котиб Ф.Ахмедов, департамент директорлари, спорт клуби раҳбарлари ва селекционерлари иштирок этишди.

Йиғилишда қўмита спорт клубларининг олдинда турган нуфузли мусобақаларга ҳозирлик кўриш режалари бўйича тайёрлаган махсус тақдимоти кўриб чиқилди.

Маълумот учун, қўмита қошидаги спорт клублари 2021 йилнинг 18 май куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Паралимпия ҳаракатини янада ривожлантириш тўғрисида”ги Қарорига асосан ташкил этилган бўлиб, 2021 йилнинг сентябрь ойидан буён фаолият юритиб келмоқда. Ҳозирда Ўзбекистон Миллий Паралимпия қўмитаси таркибида 5 та спорт клуби мавжуд ва уларда 500 нафарга яқин спортчи шуғулланмоқда.

Text to speech