3 Июнь 2022
838
Муҳриддин Тиловов бронза медали учун баҳсда имкониятни бой берди
Грузия пойтахти Тбилиси шаҳрида дзюдо бўйича “Катта дубулға” таснифига кирувчи мусобақанинг биринчи куни ўз якунига етиб бормоқда. Унда иштирок этган ҳамюртимиз Муҳриддин Тиловов (-66 кг) бешинчи натижани қайд этди.
Бронза медали учун курашда вакилимизга япониялик Рёма Танака рақиб бўлди. Бутун баҳс давомида ҳар томонлама устунлик қилган Танака дастлаб вазари, сўнг иппон баҳосини қўлга киритиб, беллашув тақдирини ўз фойдасига ҳал қилди.
Ушбу натижа Тилововга жаҳон рейтинги учун 360 очкони тақдим этади. Бу орқали янги ҳафтада ўз ўрнини (76) анча яхшилаб олади.