Ру En O'z
3 Июнь 2022 1302

Боксчи қизларимиз учун ўтказилган психологик семинар уларда катта таассурот қолдирди

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси қошидаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази спортчиларимизни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказишдан тақари улар учун турли семинарлар ташкил этиб келмоқда. Ана шундай тадбирлардан бири Тошкент вилояти Янгиобод базасида йиғин ўтказаётган боксчи қизларимиз иштирокида руҳий тайёргарлик мазусида ўтказилди.

Семинар Марказнинг тажрибали психологлари Зилола Қувватова, Дилфуза Исмоилова ҳамда Акобир Абдуллаев томонидан олиб борилди.

“Бокс бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси аъзолари учун ўтган мазкур тренинг улардаги руҳий тайёргарликни оширишга, бу борадаги зарур билим-кўникмаларни шакллантиришга қаратилган эди. Тренинг кўтаринки кайфиятда ва самарали ўтди деб ўйлаймиз. Зеро машғулот якунида боксчи қизларимиздан олинган илиқ фикрлар бунга бизни ишонтирди. Асосийси, уларни профессионал спортда руҳий тайёргарликнинг ўрни муҳимлигига ишонтирдик ва шу йўналишда улар учун энг зарур тавсияларни бердик”, – дейди Марказ психологи Акобир Абдуллаев.

Бундан аввал янгича методика асосидаги семинар енгил атлетика ва эшкак эшиш бўйича терма жамоамиз билан ўтказилган эди. Режага кўра, олдинда яна кўплаб жамоаларимиз билан бу каби тренинглар ташкил этиш кўзда тутилган.

Text to speech