Токио-2020 иштирокчилари Европада шоҳсупага кўтарилишди
Енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Дарья Резниченко ҳамда Сафина Саъдуллаева Европада ўтказилган нуфузли халқаро мусобақаларда иштирок этиб, совриндорлар қаторидан жой олишди.
Жумладан, Сафина Саъдуллаева Францияда ўтган кумуш даражадаги “Meeting international d'athlétisme de Montreuil” турнирида баландликка сакраш дастурида 1,86 метр натижа билан иккинчи ўринни эгаллади.
Баландликка сакраш, аёллар:
1. Катерина Табашник (Украина) – 1,89 метр
2. Сафина Саъдуллаева (Ўзбекистон) – 1,86
3. Лия Апостоловски (Словения) – 1,86
Яна бир тажрибали атлетимиз Дарья Резниченко Австрияда “Raiffeisen Austrian Open” мусобақасида узунликка сакраш секторида учинчи натижани қайд этди.
Узунликка сакраш, аёллар:
1. Жогайле Петрокайте (Литва) – 6,47 метр
2. Ларисо Япичино (Украина) – 6,40
3. Дарья Резниченко (Ўзбекистон) – 6,37