Ру En O'z
3 Июнь 2022 2924

Ўзбекистон поло федерацияси раҳбариятининг таркиби қайта шакллантирилди

Ўзбекистон поло федерациясининг йиллик ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди. Йиғилиш кун тартибидан федерацияга янги раис ўринбосарлари ва Бош котиб сайлаш масалалари ўрин олди. Унда Спортни ривожлантириш вазири ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов, Миллий Олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимов, Баҳромжон Газиев бошчилигидаги Ўзбекистон поло федерацияси мутасаддилари, фахрий меҳмонлар ва ОАВ вакиллари иштирок этишди. Конференцияни Ойбек Касимов ҳамда Ўзбекистон поло федерацияси раиси ўринбосари Ксения Гулямова олиб борди.

Дастлаб Ўзбекистон поло федерацияси раиси Баҳромжон Газиев кириш сўзи ва 2021-2022 йилги мавсумда амалга оширилган ишлар ҳақида ҳисобот берди. Шунингдек, давлатимиз томонидан спорт билан шуғулланиш учун яратилган қулай шароитлар алоҳида таъкидланди.

Федерация раиси ўринбосари ва Бош котиб лавозимларига номзодларни Баҳромжон Газиев тақдим этди. Бу борада йирик қурилиш ташкилотларини бошқаришда бой тажрибага эга Мурод Назаров ҳамда Тошкентдаги Халқаро Вестминстер университети кафедра мудири Мирзиёд Мажидий раис ўринбосари, Акбар Асқаров номзоди эса федерация Бош котиблиги учун илгари сурилди. Шундан сўнг тадбир қатнашчилари, жумладан, Ўзбекистон Миллий медия ассоциацияси бошқаруви раиси Шерзодхон Қудратхўжа, таниқли тадбиркор Зафар Ҳошимов, Ўзбекистон поло федерацияси раиси маслаҳатчиси Яков Рибальский таклиф этилган номзодлар ҳақида илиқ фикрларини билдирдилар.

Шу тариқа, конференция иштирокчилари таклиф этилган номзодларни бир овоздан қўллаб-қувватладилар ва федерация раҳбарияти қуйидаги таркибда қайта шакллантирилди:

Ўзбекистон поло федерацияси раиси: Баҳромжон Газиев;

Бош котиб: Акбар Асқаров;

Раис ўринбосарлари: Баҳром Мирқосимов, Мурод Назаров, Ксения Гулямова, Мирзиёд Мажидий.

Text to speech